
Лига 1нинг 12-турида "Марсель" ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири "Брест"га қарши майдонга тушди. Учрашув бошида Пьер-Эмерик Обамеянг хавфли ҳужум уюштирди, аммо тўп дарвоза устунидан бироз четда ўтди.
Меҳмонлар сафида эса Пате Мбуп жавоб ҳужуми уюштириб, кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон томонидан қайтарилди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Эйнжел Гомес жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.
Орадан кўп ўтмай Игор Пайшао жарима майдонида йиқитилди ва ҳакам пенальти белгилади. Мэйсон Гринвуд бу имкониятни қўлдан бой бермади – 2:0.
Меҳмонлар сафида Мбуп жарима майдонида тўпни олиб, йиқилди, аммо ҳакам бунга симуляция сифатида баҳо берди. Иккинчи бўлимда Гомес бош билан аниқ зарба йўлламоқчи бўлди, аммо тўп дарвозадан нишонга етмади.
"Брест" сафида эса Жорис Шотар шунга ўхшаш имкониятни қўлдан чиқарди. Ўйиннинг сўнгига яқин Обамеянг ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, учинчи голни урди – 3:0.
Ушбу ғалаба "Марсель"ни Лига 1да биринчи ўринга олиб чиқди, "ПСЖ" эса иккинчи ўринга тушиб кетди. "Брест" эса 13-ўринда қолди.
"Марсель" "Брест"ни мағлуб этиб, Лига 1 етакчиси бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар