date

Данияда 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади

Данияда 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади

Дания ҳукумати ёшларни интернет хавфларидан ҳимоя қилиш мақсадида 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чекловчи қонун лойиҳасини эълон қилди. Ташаббус болаларни зарарли контент ва онлайн реклама таъсиридан асрашга қаратилган.

Қонунга кўра, платформалар фойдаланувчи ёшини аниқлаш учун масъул бўлади. Агар талабларга амал қилинмаса, компанияларга жаҳон бўйича йиллик даромадининг 6 фоизи миқдорида жарима солинади.

Маълумотларга кўра, Данияда 13 ёшгача бўлган болаларнинг 94 фоизи ижтимоий тармоқларда фаол. Мутахассислар бу ҳолатни хавфли деб баҳолаб, болаларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ҳукумат бу қарорни “интернетда соғлом муҳит яратиш сари ташланган муҳим қадам” деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Данияда 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади