Райҳоннинг мухлислар томонидан кутилаётган “No stress” қўшиғи барча платформаларда тақдим этилди

Хонанда Райҳон Ғаниеванинг мухлислар томонидан кутилаётган “No stress” номли янги қўшиғи ва клипи бугун барча мусиқий платформаларда тақдим этилди.
Райҳон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қўшиқни энди радиостанциялар, YouTube канали ҳамда мусиқий платформаларда тинглаш мумкинлигини маълум қилди.
Хонанда мухлисларининг фикр ва изоҳларини интиқлик билан кутаётганини билдириб, ҳар бир ижод намунаси тингловчиларнинг меҳр ва қўллаб-қувватлаши учун яратилишини таъкидлади.
“Қўшиқ сизга ёқади деган умиддаман. Ҳар доим бирга бўлайлик ва энг муҳими — ҳеч қачон стресс қилманг”, — дея ёзди Райҳон.





























Изоҳлар 0
…