date

Хонанда Тоҳир Содиқов "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибига айланди

Хонанда Тоҳир Содиқов "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибига айланди

Ўзбекистон халқининг севимли санъаткорларидан бири Тоҳир Содиқов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Ушбу юксак эътироф санъаткорнинг кўп йиллик ижодий фаолияти ва миллий санъат ривожига қўшган ҳиссасининг муносиб баҳоси сифатида қаралмоқда.

Мукофот ҳақида сўз юритган Тоҳир Содиқов санъаткорларни рағбатлантириш уларга янги куч ва илҳом бағишлашини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай эътибор ижодкорларни янада катта марралар сари ундайди.

“Санъаткорларни шунақа рағбатлантириш санъаткорга қанот бағишлайди, овозига овоз қўшилади, ижодига ижод қўшилади. Камтарона ижодимизни юксак баҳолашгани учун муҳтарам Президентимизга каттакон раҳмат”, — деди хонанда.

Тоҳир Содиқов 37 йилдан буён ижод билан шуғулланиб келаётганини эслаб ўтди. Санъаткорнинг айтишича, у ва жамоаси ижодий фаолиятни давом эттиради ҳамда мухлисларини янги лойиҳалар билан хурсанд қилишда давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Тоҳир Содиқов "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибига айланди