Жумадулла Раметов бугун 71 ёшни қаршилади

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Жумадулла Раметов 71 ёшни қаршилади.
Жумадулла Раметов 1955 йил 24 ноябрда туғилган. У 1981 йилда Тошкент давлат театр ва санъат институтини тамомлаган. 1983 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида фаолият бошлаган.
Санъаткор театр саҳнасида ҳам, кино соҳасида ҳам бир-биридан фарқли образларни гавдалантириб, томошабинлар эътиборини қозонган. У «Келинлар қўзғолони», «Аршин мол-олан», «Майсаранинг иши», «Қайтар дунё» каби спектаклларда турли ролларни ижро этган. Шунингдек, «Тундан тонггача», «Осмондаги болалар», «Асал ойи» каби фильмларда ҳам суратга тушган.
Жумадулла Раметов 1999 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланган. 2025 йил ноябрь ойида эса таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан унга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони топширилган.

Актёр талабалик пайти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан учрашади ва у билан 1981 йилда турмуш қуради. Уларнинг 2 ўғли бўлиб, тўнғич ўғли Улуғбек Раметов, иккинчи ўғли 1988 йилда туғилган Азиз Раметов. Азиз Раметов ҳозирда актёр сифатида фаолият кўрсатади.
Таҳририятимиз номидан Жумадулла Раметовни таваллуд куни билан табриклаймиз. Устоз санъаткорга мустаҳкам соғлик ва хотиржамлик тилаб қоламиз!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…