Саида Раметова Азиз Раметовнинг тўйига қанча пул сарфланганини айтди

Ўзбек санъати вакиллари иштирокидаги энг тантанали тўйлардан бири сифатида Азиз Раметовнинг никоҳ оқшомини ҳам эътироф этиш мумкин. Мазкур маросимда ўзбек театр, кино ва мусиқа оламининг кўплаб машҳур намояндалари жам бўлди.
Тўйнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда айрим санъаткорлар оддий меҳмон сифатида эмас, балки худди мезбонлардек фаол иштирок этишди. Ҳатто кўплаб хонандаларга саҳнага чиқиб, қўшиқ куйлаш учун навбат ҳам етмаган.
Бунинг асосий сабабларидан бири Жумадулла Раметов ва Саида Раметоваларнинг қарийб 40 йил давомида санъат аҳли билан мустаҳкам дўстлик ришталарини сақлаб келаётгани, ҳамкасбларига кўрсатган беминнат ёрдами ҳамда ўзбек кино ва театр санъати ривожига қўшган ҳиссаси билан боғлиқ.






























Изоҳлар 0
…