Тоҳир Содиқов концерт вақтида мухлисига берган ваъдасини бажарди (видео)

1 дақиқа ўқиш147
Тоҳир Содиқов концерт вақтида мухлисига берган ваъдасини бажарди (видео)

Тоҳир Содиқов “Божалар” концертида шогирдлари томонидан совға қилинган зар тўнлардан бирини залдаги мухлислар томон отиб, уни ким илиб олса, ўша мухлисга гитара совға қилишини айтган эди.

Кутилмаганда тўнни илиб олган мухлис шу заҳоти концерт залида эътибор марказига тушди. Дастлаб айримлар бу ҳолат концерт дастурининг бир қисми, яъни шоу учун уюштирилган эпизод деб ўйлаган. Бироқ Тоҳир Содиқов кўп ўтмай ваъдасини амалда бажарди. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ваъдасини бажарганини кўрсатувчи видеони эълон қилди.

Санъаткор мухлисига гитара совға қилиб, концертда айтилган гап шунчаки шоу эмас, балки ҳақиқий ваъда бўлганини кўрсатди.

“2027 йилги концертимизга шу чопон ва гитара билан кириб кетаверади. Ваъда берган эдик, айтган гапимизни бажардик”, — дея ёзган санъаткор.

Шу тариқа концертдаги кутилмаган ва қизиқарли воқеа мухлис учун эсда қоларли совға билан якунланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?