Лола Юлдашева ажрашиш ҳақидаги миш-мишларга оилавий сурати билан жавоб берди

Лола Юлдашева ажрашиш ҳақидаги миш-мишларга оилавий сурати билан жавоб берди

Хонанда Лола Юлдашева турмуш ўртоғи ва жажжи қизи билан тушган оилавий суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди. Ушбу сурат сўнгги пайтларда санъаткорнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ турли тахминларни муҳокама қилаётган мухлислар эътиборини тортди.

Суратда хонанда оила аъзолари билан бирга қувноқ кайфиятда, табассум билан суратга тушган. Фойдаланувчилар эса мазкур оилавий кадр остида Лола Юлдашевага самимий тилаклар билдириб, унинг оиласига бахт ва тотувлик тилашмоқда.

Сўнгги вақтларда хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги айрим видеолари ортидан унинг оилавий ҳаётида муаммолар борлиги, ҳатто турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида тахминлар пайдо бўлган эди. Бунга Лола Юлдашеванинг узоқ танаффусдан сўнг "Бироз дам олишимиз керак эди" мазмунидаги изоҳ билан видео жойлагани ҳам сабаб бўлган.

Бироқ хонанда ажрашгани ҳақида расман ҳеч қандай маълумот бермаган. Унинг турмуш ўртоғи ва қизи билан тушган янги сурати эса мухлислар орасида яна муҳокамаларга сабаб бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар