«Меҳмонжонлардан айланай» сериали юлдузлари 18 йилдан сўнг қандай кўринишда? (фото, видео)

«Меҳмонжонлардан айланай» сериали юлдузлари 18 йилдан сўнг қандай кўринишда? (фото, видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Режиссёр Моҳигул Ҳамроева томонидан 2008 йилда суратга олинган «Меҳмонжонлардан айланай» ситкоми ўз даврида миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонган эди.
  • Сериалда бош ролларни ижро этган Ҳамид Тошпўлатов, Нодира Маҳмудова, Наргиза Шарметова, Шахриёр Иззатуллаев, Аваз Қодиров, Феруза Мелибоева ва Мадина Тўхтаева каби актёрлар бугунги кунда ҳам ижодий ёки шахсий фаолиятларини давом эттирмоқда.

Режиссёр Моҳигул Ҳамроева томонидан 2008 йилда суратга олинган ва 2009 йилдан эфирга узатилган «Меҳмонжонлардан айланай» сериали ўз вақтида миллионлаб томошабинларни экран қаршисига жамлаганди.

Таниқли ёзувчи Эркин Хушвақтов сценарийсини ёзган ушбу лойиҳа Ғарбда кенг тарқалган ситком жанрида суратга олинган. Сериалда Тошкентда янги уйга кўчиб келган оиланинг кундалик ҳаёти, уларнинг қўшнилари билан муносабатлари ва турли кулгили воқеалар ҳикоя қилинади.

Орадан қарийб 18 йил ўтди. Бир вақтлар томошабинларга қувонч улашган сериал қаҳрамонларини гавдалантирган актёр ва актрисаларнинг бугунги қиёфаси эса кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Хўш, «Меҳмонжонлардан айланай» сериали юлдузлари ҳозир қандай кўринишда?

Ҳамид Тошпўлатов

O'zbek aktyori To'ychi Oripovning yoshlik va keksaygan paytidagi ikki xil surati.

Сериал бош қаҳрамони Азиз ролини ижро этган актёр Ҳамид Тошпўлатов 1957 йилда таваллуд топган. Актёр кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида ўз фаолиятини юритади.

Ижодкор учун “Меҳмонжонлардан айланай"даги роли кино доирасидаги ташриф қоғозига айланди дейиш мумкин. У 2010 йилларда “Оқибат”, “Бевалар”, “Аччиқ ҳаёт”, “Дард” ва “Ҳаётим орзуси” каби фильмларда бош ролларни ўйнаган.

Тошпўлатовнинг икки ўғли ва беш қизи бор. У 2021 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.

Нодира Маҳмудова

O'zbek aktrisasi Saida Rametovaning turli yillardagi ikki xil qiyofasi.

Сериалда Моҳира ролини ўйнаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова 1967 йил 3 ноябрь Қўқон шаҳрида туғилган. 1988 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

Ижоди давомида «Бобур», «Менинг осмоним», «Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси», «Ғаройиб парвоз» видеофильмларида, «Яратганга шукр», «Тўлов», «Танлаш ҳуқуқи», «Гўзаллик сири», «Зумрад ва Қиммат», “Меҳмонжонлардан айланай”, “Тубанлик”, “Турист” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган.

Наргиза Шарметова

O'zbek ayolining yoshlikdagi va hozirgi vaqtdagi qiyosiy surati.

Сериалда Чарос ролини ўйнаган актриса Наргиза Рўзибоева 1988 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган. Ижодкор сериалдан кейин ҳам бир қанча фильмлар ва “Мерос ёхуд Зурриёт-2” телесериали, “Опа-сингиллар” сериалидаги Насиба роли билан катта машҳурликка эришди.

У ўзини хонандаликда ҳам синаб кўрди. 2014 йилда Нармин тахаллуси билан “Кечмас” номли таронани тақдим этди. Рўзибоева 2016 йилда режиссёр Улуғбек Шарметовга турмушга чиқди ва фамилиясини Шарметовага ўзгартирди.

Шахриёр Иззатуллаев

Yillar o'tishi bilan o'zgargan bir xil insonning yonma-yon qo'yilgan ikkita surati.

Сериалда оиланинг кичик фарзанди Ҳусан ролини ижро этган актёр Шахриёр Иззатуллаев ҳозир ҳам санъат соҳасидаги фаолиятини давом эттирмоқда. У “Жасур”, “Кулчатой” ва “Сой қўшиғи” каби фильмларда иккинчи даражали ролларни ижро этган. Актёр сўнгги йилларда йирик лойиҳаларда кўриниш бермади.

Иззатуллаевнинг Instagram'даги саҳифасидан маълум бўлишича, у ҳозирда Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуасида ўз техника дўконига эга.

Дилбар Икромова

Ro'mol o'ragan o'zbek ayolining rangli va oq-qora suratlari yonma-yon joylashgan.

Сериалда пастки қаватидаги хонадонда яшовчи Ашраб исмли қўшниси ролини ижро этган актриса Дилбар Икромова 1947 йил 17 июльда туғилган. Актриса Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. У 2001 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Шунингдек, 2021 йилда Фидокорона хизматлари учун ордени билан мукофотланган.

Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони", "Чимилдиқ", "Дев билан пакана", "Девона", "Афғон", "Ойқиз эртаги" каби жуда кўплаб фильмларда бир-биридан қизиқарли бўлган турли ролларни маҳорат билан ижро этган. Актриса 2020 йил 25 август санасида 73 ёшида коронавирус оқибатида вафот этган.

Жумадулла Раметов

O'zbek aktyori Murod Rajabovning yoshlik va keksalik davridagi qiyosiy suratlari.

Сериалда Моҳиранинг акаси ролини ижро этган актёр Жумадулла Раметов 1955 йил 24 ноябрда таваллуд топган. 1974 йилда ўрта мактабни тугатиб, Тошкент санъат институтига ўқишга киради ва 1981 йилда у ердаги таҳсилини тугатади. 1983 йилдан Ўзбек миллий академик драма театри актёри сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

Бундан ташқари „Осмондаги болалар“, „Тундан тонггача“, „Жасур“, „Замонавий совчилар“ ва бошқа кинофильмлардаги роллари билан кенг оммага машҳур бўлган.

2020 йилда у альцгеймер касаллигига чалинган ва 2022 йилга келиб касаллик кучайиб, хотирасини йўқотган. Ҳозирда актёр даволанмоқда. У 1999 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

Феруза Мелибоева

Kadrda qora sochli ikki nafar ayolning portretlari yonma-yon ko'rsatilgan.

Таниқли кино ва театр актрисаси Феруза Мелибоева сериалда косметика воситалари сотувчиси Ўғилой ролини ўйнаган. Ижодкор узоқ йиллардан бери Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси сифатида фаолият юритади.

Шунингдек, сўнгги вақтларда хусусий телеканаллардаги новеллаларда суратга тушмоқда. У 2024 йил якунида фильм суратга олиш жараёнида сочларини калга олдириши ортидан яна мухлислар эътиборига тушганди. Актриса бу ишидан ҳеч ҳам афсусланмаслигини айтган.

Мадина Тўхтаева

O'zbek aktrisasi To'ti Yusupovaning ikki xil ko'rinishdagi surati.

Сериалда уй бошқарувчиси (домком) Маъмура ролини ўйнаган актриса Мадина Тўхтаева 1948 йилда Термиз шаҳрида туғилган. У ўрта мактабни битириб Тошкент давлат санъат институтига ўқишга кириб таҳсил олган.

Ижодкор 1969 йил “Ёш гвардия” театрига (ҳозирда Ўзбек драма теартри) ишга кирган ва ҳозиргача шу ерда ишлаб келмоқда. Унинг биринчи ўйнаган роли ёзувчи Шуҳратнинг “Беш кунлик куёв” спектаклидаги Ўлмасхон роли эди.

2000 йил театр саҳнасидаги фаолияти учун Мадина Тўхтаева ҳукумат томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.

Аваз Қодиров

Bir odamning yoshligi va hozirgi ko'rinishi yonma-yon tasvirlangan.

Хонадон бекаси Моҳиранинг жияни Шокиржон ролини ўйнаган актёр Аваз Қодиров 1981 йилда Тошкентда туғилган. У ўзининг қатъий образлари билан томошабинлар кўнглидан жой олган.

“Қайтар дунё” ва “Мафтуна” каби сериаллардаги роллари билан танилган актёр кейинги йилларда ҳам ўзини турли ампулаларда синаб кўрди. У “Муғомбир куёвлар”, “Севади, севмайди” фильмларида ҳам рол ижро этган.

Актёр 2021 йилда Туркия киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган “Ишқ ўйинлари” лойиҳасида ҳам иштирок этди. У “Оталар сўз — ақлнинг кўзи” теленовелласининг асосий қаҳрамонларидан бири эди. Ўзбек миллий акадамик драма театрида фаолият олиб бормоқда.

Асадилло Набиев

Kostyum-shimdagi bir kishining kulayotgan va jiddiy holatdagi ikkita surati.

Хонадон эгаси Азизнинг хоразмлик Отамуроджон исмли таниши ролини ўйнаган актёр Асадилло Набиев 1979 йил 5 майда Қарши шаҳрида туғилган. 1995—1996 йилларда “Мулоқот” театр-студиясида актёр бўлиб ишлаган.

У 2014 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 2021 йили эса актёрга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони топширилган.

Ҳувайдо Жумаева

Ikki xil yoshdagi ayolning yonma-yon portretlari tasvirlangan.

Сериалда Азизнинг қишлоқдан келган узоқроқ қариндоши Маҳлиё образини гавдалантирган комик актриса Ҳувайдо Жумаева 29 ноябрь куни Навоий вилоятида туғилган. У «Шўрданак», «Қалпоқ», «Lady shou» каби кўплаб ҳажвий кўрсатувларда иштирок этган. Айни пайтда Бобур Мансуров жамоаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

«Дўстлар даврасида» кўрсатувида кутилмаган учрашув юз берди. «Меҳмонжонлардан айланай» сериалида оиланинг кенжа фарзанди Ҳусан образини гавдалантирган актёр Шахриёр Иззатуллаев студияга кутилмаганда ташриф буюриб, сериалдаги ота-онаси — Ҳамид Тошпўлатов ва Нодира Маҳмудова билан дийдорлашди.

Қарийб 18 йилдан сўнг илк бор юзма-юз кўришган актёрларнинг қувончли лаҳзалари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айниқса, Шахриёрнинг сериалдаги онаси ролини ижро этган Нодира Маҳмудовага чиройли гулдаста совға қилгани томошабинларнинг эътиборини тортди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар