Лиса танлаган ТОП-6: BLACKPINK юлдузининг севимли корейс сериаллари

Лиса танлаган ТОП-6: BLACKPINK юлдузининг севимли корейс сериаллари

Дунёга машҳур BLACKPINK гуруҳи аъзоси Лиса мухлислар эътиборига ўзининг севимли корейс сериаллари рўйхатини ҳавола этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда хонанданинг энг ёқтирган олти драмаси жамланган бўлиб, улар орасида романтика, фантастика, драма ва триллер жанридаги машҳур лойиҳалар бор.

Рўйхатдан биринчи ўринни болаликдан дўст бўлган икки инсоннинг ҳаёт йўллари яна кесишиши ҳақида ҳикоя қилувчи «Love Next Door» сериали эгаллаган. Шунингдек, Лиса «Гоблин» мистик-романтик драмасини ҳам ўз танловига киритган. Унда ўлмас мавжудот ва ёш қиз ўртасидаги ноодатий муҳаббат ҳикояси тасвирланади.

Хонанданинг севимлилари орасида ҳашаматли турар жойдаги оилалар, сирлар ва қасос ҳақида ҳикоя қилувчи «The Penthouse», шунингдек, 1990 йиллардаги ёшлик, орзулар ва муҳаббатни акс эттирувчи «Twenty-Five Twenty-One» ҳам бор.

Lisanining sevimli koreys seriallari roʻyxati tushirilgan qora rangli reklama varagʻi.

Рўйхатнинг қолган қисмидан эса 1987-йилги Сеул воқеалари фонида кечадиган «Snowdrop» ҳамда Жанубий Кореялик қизнинг кутилмаганда Шимолий Кореяга тушиб қолиши ҳақида ҳикоя қилувчи «Crash Landing on You» ўрин олган.

Олти хил сюжет ва турли жанрларни бирлаштирган ушбу рўйхат Лиса мухлислари, айниқса корейс драмаларини севиб томоша қиладиганлар орасида қизиқиш уйғотди. Энди мухлислар хонанда тавсия қилган сериалларни томоша қилиш учун яна бир сабабга эга бўлишди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар