
Туркия Суперлигаси доирасида Ҳусниддин Алиқуловнинг "Ризеспор" жамоаси "Бодрумспор" жамоаси билан куч синашди. Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ризеликлар сафида тўп тепаётган легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов ўйиннинг 44-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Клуб томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Алиқуловнинг бурун ва ёноқ қисмида суяк синиш ҳолати аниқланиб, футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланди. Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббий штаб тавсияси билан Ҳусниддин Алиқулов терма жамоамизнинг март ойидаги йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди.
Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар томонидан миллий жамоа сафига «Насаф» клуби ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жалб этилди.

"Оқ бўрилар"ни эса олдинда Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашувлар кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар