date

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди

Футбол афсонаси Денис Бергкамп француз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйини ва ҳаракатланиш маданиятини жуда юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бергкампнинг сўзларига кўра, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида Бенземанинг позиция танлаши ва кескин югуришларини мисол қилиб, ҳужумчиларга айнан шундай ҳаракатланиш кераклигини тушунтирган. Мутахассис бу жиҳатни «ақлбовар қилмас даражада» дея таърифлаб, Бенземанинг ривоклари ниҳоятда таъсирли бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди