Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанига қайтди ва дастлабки ўйинлардан кейин вазият кескин ўзгарди. Бу сафар гап натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилигида: улар тажрибали футболчи майдонда тез-тез йиқилиб, ҳакамни алдашга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ди Мариянинг ҳаракатлари қаттиқ танқидга учрамоқда. “Нега ди Мариянинг ҳийлаларга ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди?”, “У юлдуз, аммо бундай эпизодлар зериктириб юборди”, “шундай маҳоратли футболчи пенальтини сўраб уйалмай йиқилгани ачинарли” каби изоҳлар кўпайган. Собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” футболчиси ҳозир “Росарио Сентрал” сафида майдонга тушмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг