date

Георгий Джикия “Антальяспор” клубидаги ҳолати ҳақида гапирди

Георгий Джикия “Антальяспор” клубидаги ҳолати ҳақида гапирди

Туркиянинг “Антальяспор” жамоасида тўп сураётган Георгий Джикия клубдаги вазияти борасидаги саволларга қисқа жавоб қайтарди. 32 ёшли ҳимоячининг сўзлари акс этган видео “FNL s Ilyovym” телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Джикия “Антальяспор”даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, ҳаммаси жойида эканини айтди. Футболчи Туркиядаги шароит ҳам уни тўлиқ қониқтиришини табассум билан тасдиқлади.

Георгий Джикия ўтган ёзда “Антальяспор” сафига келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳозирда “Антальяспор” Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида “Самсунспор”га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Георгий Джикия “Антальяспор” клубидаги ҳолати ҳақида гапирди