Жикия «Антальяспор»ни тарк этиб, РПЛга қайтиши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи маошлар кечикаётгани сабабли норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябрь ойидан бери ушлаб қолинмоқда, бироқ Жикия Туркиядаги ҳаётидан умуман олганда мамнун.
32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган йил ёзида келиб қўшилган. У турк клуби билан икки йиллик меҳнат шартномасини имзолаган.
Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг