«Арсенал» вингери Мадуэке ўзи ҳақидаги фикрларга жавоб берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Нони Мадуэке жамоатчилик унинг феъл-атвори ҳақида нотўғри тасаввурга эга эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли вингернинг сўзларига кўра, баъзилар уни кибор, ўзига ортиқча ишонадиган ёки етарлича меҳнат қилмайдиган футболчи деб ҳисоблайди. Мадуэке эса буни инкор этиб, аксинча, доим ўз устида ишлашга ва даражасини оширишга интилишини таъкидлади. У ишига жиддий ёндашишини мухлислар билиши кераклигини қўшди.
Жорий мавсумда Мадуэке 26 учрашувда 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Ўтган йил июлида «Арсенал» уни «Челси»дан 56 млн евро эвазига трансфер қилганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг