Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболининг бугунги аҳволи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У «Match TV» эфирида Италия футболининг инқирозга юз тутганини таъкидлади. Радимовга кўра, клублар легионерлар ҳисобига маълум даражада натижа кўрсатаётган бўлса-да, терма жамоа даражаси етарлича юқори эмас ва жамоа Жаҳон чемпионатига бормаслик хавфи остида.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Жамоа Женнаро Гаттузо бошчилигида плей-офф ўйинларида қатнашади.
2026 йилги мундиал ёз ойларида Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли турнирни бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!