date

Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди

Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди

Россия терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Алексей Березуцкий «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин Россия Премьер-лигасига қайтишни истамаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Березуцкий фикрича, Головиннинг Европадаги фаолиятидан кейин ЦСКА сафига қайтиши чиройли воқеа бўларди, бироқ футболчининг ўзи бунга кўнмаслиги эҳтимоли юқори. Унинг сўзларини Legalbet келтирди.

Головин 2018 йил ёзидан бери «Монако»да ўйнаб келмоқда. Россиялик футболчининг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Александр 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди