date

Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни маслаҳат қилди

Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни маслаҳат қилди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинада оғир даврни бошдан кечирмоқда. «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан кутиб олмоқда, футболчи эса айрим учрашувларда умуман майдонга тушмаяпти ёки ўйин охиригача етиб бормай, эрта алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик собиқ юлдуз Оскар Руджери бу ҳолатни Каванининг обрў-эътибори ва тажрибасига нисбатан ҳурматсизлик деб баҳолади. Унинг фикрича, бундай муносабат давом этадиган бўлса, тажрибали форвард учун футболни якунлаш ҳам мақбул вариант бўлиши мумкин.

«Бундай таржимаи ҳолга эга футболчи учун бу ҳақорат. Шундай бўлгандан кўра, футболни йиғиштирган яхши», — дея Руджерининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Кавани аввалроқ «Наполи», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клубларда ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни маслаҳат қилди