Макс Холлоуэй мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Америкалик таниқли MMA жангчиси Макс Холлоуэй "UFC 326" турнири доирасида бразилиялик Чарлес Оливейрага қарши кечган баҳсдан сўнг ўз муносабатини билдирди. Мазкур жангда рақибига имкониятни бой берган спортчи мағлубиятни мардонавор қабул қилди.
Холлоуэй ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат қилиб, ғалаба ва мағлубият спортнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади. У шанба кунги жанг ўзининг омадли куни бўлмаганини тан олиб, оиласи, дўстлари ва барча мухлисларидан узр сўради. Шунингдек, спортчи ҳеч қандай баҳона қидирмаслигини ва аввал ҳам шундай қийин вазиятлардан ўтганини эслатиб ўтди. У ўз мақсадига қайтиш учун нималар қилиш кераклигини яхши билишини қўшимча қилди.
Америкалик жангчи рақиби Оливейрага ҳурмат кўрсатган ҳолда, ҳали ҳаммаси тугамаганини ва келажакда яна чўққига чиқиш учун курашишини маълум қилди. Маълумот учун, Макс Холлоуэй ўзининг профессионал фаолияти давомида жами 27 та ғалабага эришган ва 9 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!