Шаҳмат оламида янги давр: Ўзбекистоннинг 1-рақамли шахматчиси ўзгарди

Шаҳмат оламида янги давр: Ўзбекистоннинг 1-рақамли шахматчиси ўзгарди

Ўзбек шаҳмати ишқибозлари учун ҳақиқий мақтаниш ва ғурурланиш фасли давом этмоқда! Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) май ойи якунларига кўра, сайёрамизнинг энг кучли ақл-идрок соҳиблари рўйхатини янгилади. Эътиборлиси, дунёнинг энг сара 100 та гроссмейстери орасидан Ўзбекистоннинг нақд 5 нафар вакили жой олди.

Дунё рейтингининг юқори поғоналарида ҳам шиддатли кураш кетмоқда. Рўйхатни ҳамон норвегиялик феномен Магнус Карлсен (2841) бошқариб келаётган бўлса, кейинги икки ўринни бир хил очко билан АҚШлик машҳур гроссмейстерлар — Фабиано Каруана (2792) ва Хикару Накамура (2792) банд этиб туришибди.

Ўзбекистон тахтида ўзгариш: Синдаров 4-ўринга кўтарилди!

Май ойи сарҳисоби ўзбек мухлислари учун кутилмаган ва тарихий янгиликни тақдим этди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси номи ўзгарди. Бунга ҳаваскорлар орасида "профессор" номини олган Жавоҳир Синдаровнинг нуфузли «Superbet Chess Classic Romania–2026» турниридаги феноменал иштироки сабаб бўлди.

Жавоҳир Руминияда бўлиб ўтган халқаро турнирдаги муваффақиятли юришлари эвазига ўз рейтингини нақд 2777 очкога етказиб олди ва сайёрамизнинг энг кучли 4-рақамли шахматчисига айланди!

Кўпчиликнинг севимлиси бўлган Нодирбек Абдусатторов эса ҳозирда юртимизнинг иккинчи рақамли шахматчиси бўлиб турибди. Қизиғи шундаки, Нодирбекнинг ҳисобида ҳам айнан 2777 очко мавжуд, бироқ қўшимча кўрсаткичлар туфайли у FIDE жаҳон рейтингида Жавоҳирдан кейинги, яъни 5-поғонани эгаллаб турибди. Бу икки йигитимизнинг топ-5 таликда туриши — ўзбек спортининг ҳақиқий зафаридир!

Кучли 100 таликдаги бошқа гроссмейстерларимиз

Дунёнинг энг кучли юз нафар шахматчиси орасида қолган уч нафар ҳамюртимиз ҳам мустаҳкам позицияга эга:

  • Нодирбек Якуббоев — 2689 очко билан жаҳонда 40-ўринни эгаллаб турибди.

  • Рустам Қосимжонов — Тажрибали собиқ жаҳон чемпионимиз 2665 очко билан роппа-роса 50-ўриндан жой олган.

  • Шамсиддин Воҳидов — Маҳоратли шахматчимиз 2637 очко тўплаган ҳолда 89-поғонада бормоқда.

Жамоавий муваффақият: Шахсий кўрсаткичлардан ташқари, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам жаҳон грандлари қаторида эътироф этилмоқда. Вакилларимиз умумий ҳисобда 2623 очко билан FIDE Миллий терма жамоалар рейтингида кучли ўнталикни якунлаб, фахрли 9-ўринни банд этиб туришибди. Йигитларимизга навбатдаги баҳсларда ҳам фақат ва фақат ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар