Шаҳзод Султонов романтик тарздаги “Marry Ме”си билан мухлисларини ҳайрон қолдирди!

Маҳоратли актёр Шаҳзод Султонов шахсий ҳаётидаги қувончли воқеа билан мухлисларини хурсанд қилди. Актёр ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида романтик лаҳзалар акс этган сурат ва видеоларни улашди.
Кадрларда Шаҳзод Султонов улкан қизил атиргуллар гулдастаси ҳамда очиқ ҳавода тайёрланган “Marry Me” ёзуви орқали бўлажак турмуш ўртоғига махсус сюрприз уюштиргани кўринади. Романтик муҳитда ташкил этилган ушбу таклиф кўплаб кузатувчиларнинг эътиборини тортди.

Актёр мазкур лаҳзаларни ижтимоий тармоқларда улашгач, мухлислар ва яқинлари изоҳларда самимий табриклар йўлламоқда. Кўпчилик жуфтликка узоқ умр, бахт ва тотув ҳаёт тилаган.





























Изоҳлар 0
…