Актриса Зарина Йўлдошева туғилган кунида бетакрор кўриниши билан эътибор марказида бўлди!

Актриса Зарина Йўлдошева 2 июнь куни 26 ёшни қаршилади. Санъаткор туғилган кунини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлаб, байрамдан лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида улашди.
Маълум бўлишича, Зарина Йўлдошева туғилган кунини актриса Дурдона Қурбонова билан бир кунда нишонлаган. Байрам тадбири илиқ муҳитда ўтиб, меҳмонлар санъаткорларга самимий тилаклар билдирган.
Актриса байрам оқшомида нафис ва гўзал образда кўриниш бериб, тадбирнинг ҳақиқий маликасига айланди. Суратларда унинг исмига атаб тайёрланган гуллар ва совғалар ҳам акс этган.

Мухлислар ва ҳамкасблари изоҳларда Зарина Йўлдошевани таваллуд айёми билан табриклаб, унга бахт, соғлик ва янги ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.





























Изоҳлар 0
…