Ўзбекистонда тўрт ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда тўрт ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—апрель ойларида 148 859 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 492 донага кўп экани маълум бўлди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур даврда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлиб, унинг сони 53 802 донани ташкил этган. Кейинги ўринда 28 352 дона билан Damas қайд этилди.

Шунингдек, тўрт ой давомида 14 518 та Tracker, 12 259 та Onix, 8 882 та Kia ва 7 011 та BYD автомобили ишлаб чиқарилган. BYD кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 2 744 донага ошган.

Бундан ташқари, 3 425 та Haval ва 2 572 та Chery автомобили ҳам конвейердан чиққан.

Маълумот учун, 2025 йилда мамлакатда жами 457 883 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. “Ўзбекистон–2030” стратегиясига мувофиқ, келгуси йилларда ушбу кўрсаткични босқичма-босқич ошириб, 2030 йилга бориб қарийб 1 миллион донага етказиш режалаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар