Реал Мадрид президентлигига номзод Эрлинг Холанд ва Родри трансферини вада қилди

Реал Мадрид президентлиги учун курашаётган Энрике Риқуелме ўзининг шов-шувли трансфер вадалари билан футбол оламини ҳайратда қолдирди. Номзод агар сайловда ғалаба қозонса, Манчестер Сити юлдузлари Эрлинг Холанд ва Родри Мадридга кўчиб ўтишини кафолатлади. Гарчи Манчестер Сити ва футболчиларнинг яқинлари бу хабарларни рад этган бўлса-да, Риқуелме ўз сўзида қатъий турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Испаниянинг АС нашрига берган интервюсида Риқуелме бу рад этишлар шунчаки ўйиннинг бир қисми эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, футболчиларни ҳимоя қилиш мақсадида барча музокаралар махфий олиб борилган. Номзод Родри ва Эрлинг Холанд бўйича агентлар билан аллақачон мулоқотга киришганини ва норасмий келишувлар мавжудлигини тасдиқлади.
Реал Мадрид тарихида сайловолди вадалари катта аҳамиятга эга. Масалан, 2000-йилда Флорентино Перез Луис Фиго трансферини вада қилиб, ғалаба қозонган эди. Бироқ кўплаб кузатувчилар ва клуб аъзолари (сосиос) Риқуелменинг бу вадаларига шубҳа билан қарамоқда. Бунга жавобан тадбиркор ўз обрўсини ва маблағини гаровга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Риқуелме ўз вадасини бажара олмаса, клубнинг 100 мингга яқин аъзоси учун йиллик бадал пулини ўз чўнтагидан тўлашини маълум қилди. Бу мажбурият нотариал тартибда тасдиқланган бўлиб, тахминан 15 миллион еврони ташкил этади. Агар у президент этиб сайланиб, Эрлинг Холанд ва Родри трансферини амалга оширолмаса, келаси йили мухлислар аъзолик бадалидан озод этилади.





























Изоҳлар 0
…