14:03 / 14.08.2021
5 701

“Шомуродов трансферида “Женоа” бизни “ухлатди”, деб ўйлагандим!..”

“Шомуродов трансферида “Женоа” бизни “ухлатди”, деб ўйлагандим!..”
Элдор Шомуродов янги жамоаси “Рома” сафида тез орада бошланадиган янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбек ҳужумчиси йиғин давомида “Бетис” дарвозасига гол уриб, “Рома” мухлислари эътиборини ўзига қаратди.

Жозе Моуриньо шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 14 август куни Марокашнинг “Ража Касабланка” жамоасига қарши ўтказади. Айни пайтда римлик футбол ишқибозлари Элдор Шомуродовнинг янги мавсумдаги имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига италияликларнинг Элдор ҳақидаги энг қизиқ фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Aldo Spinelli: Элдор “Бетис”га қарши зўр ўйнаганидек ҳаракат қилса, биз бир неча йил яхши ҳужумчига эга чиққан бўламиз.

Leonardo Ferrara: Ўзбек ўз ўйини билан қойил қолдирди. Ҳозир биз собиқ Иттифоқ ўйинчиларини яхшироқ танлай олишни ўрганибмиз. Шомуродов ва Мхитарян 10-20 йил муқаддам Римда ўз истеъдодини намойиш қила олмаган Гуренко ва Аленичевдан анча яхши ўйнар экан.

Fabiano Aquilani: Бошида Шомуродов трансферида “Женоа” бизни 17 миллион еврога “ухлатди”, деб ўйлагандим. Аслида биз уларни “ухлатибмиз”.

Marco De Luca: Элдорнинг “Рома”даги дебюти фантастик бўлди. Менимча, мен янги етакчи ким эканини биламан. У бизни қутқариши керак!

Elia Di Grazia: Шомуродов “Рома” учун атиги 67 дақиқа ўйнади ва бу қисқа фурсат мухлислар қалбини забт этиш учун етарли бўлди.

Enrique Spiteri: Бўлажак ўйинларда Шомуродов ўзини кўрсатишига ишона бошладим.

Matteo Ferretti (Enrique Spiteri фикрига жавобан): Шомуродов “Бетис”га қарши ўйинда ўзини кўрсатиб бўлди. Унинг ўйин сифатига шубҳам қолмади. Қолганлар ҳам ҳаракатини қилсин!

Davide Betti: Элдорнинг марокашликларга қарши ўйинини кўришни истайман. “Бетис”га гол урган ҳужумчи кейинги ўйинда кўпроқ тўп киритиши керак.

Marina Di Paolo (Davide Betti фикрига жавобан): “Бетис”га урилган иккинчи гол ҳам ўзбекнинг меҳнати эвазига киритилганини инобатга олсак, у зўр ўйинчи экан. Касабланка жамоасига учта гол уриши керак.

Marco Pallone: Шомуродов – “Рома”нинг энг қиммат янги ўйинчиси. Янги мавсумда ўзини кўрсатишига умид қиламан.

Stefano Cicutti: Шомуродов гол уришни давом эттирса, бизга бошқа ҳужумчи керак бўлмайди. Майораль, Шомуродов ва Жеко – кучли учлик!

Aldo Gonzalez: Ҳужумдаги етакчиларимиз Шомуродов ва Мхитарян бўлиши керак. Улар бир-бирини яхши тушунса керак.

Matteo Brizzi: Шомуродов гол уришига пул тикишга тайёрман. “Бетис”га қарши ўйинда унга тан бердим.

Fiore Pezzó: “Рома” ҳужумчиси айнан Шомуродовдек бўлиши керак.

Soufiane Da Costa: Ниҳоят, энди ҳужумчи масаласида омадли трансферни амалга оширдик. Элдор, сенга ишоняпмиз!

Mauro Marrani: Шомуродовни қиммат деганлар унинг ўйинини бир кўрсин!

Valerio Tauro: Шомуродов рақибни прессинг қилиши ва ҳимояда ҳам фаоллиги билан менга ёқди. “Рома”да уни ёрқин келажак кутмоқда!

Mario Noferini: Шомуродовдан қаттиқ шубҳаланганимни тан оламан. “Бетис”га қарши биринчи ўйинидан кейин унга ишончим уйғонди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » “Шомуродов трансферида “Женоа” бизни “ухлатди”, деб ўйлагандим!..”
[/banner_pushhouse