NASA Марсга парвоз учун ядровий двигател лойиҳасини тезлаштирмоқда

NASA агентлиги Марсга парвоз қилиш учун мўлжалланган ядровий электр двигател қурилмасини намойиш этувчи Спасе Реактор 1 Фреэдом (СР-1 Фреэдом) миссиясини бошқаришнинг соддалаштирилган моделини ишлаб чиқмоқда. Тахминан 2,5 йилдан сўнг учирилиши режалаштирилган ушбу миссия тарихда илк бор ядровий реактор ёрдамида ҳосил қилинган электр энергияси орқали ионли ёки плазмали двигателларни ҳаракатга келтиришни кўзда тутади. Бундай технология узоқ масофали сайёралараро парвозлар учун юқори самарадорликни таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
NASA маъмурияти лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш мақсадида бошқарув жараёнларини қайта кўриб чиқмоқда. Агентлик раҳбари ўринбосари в.б. Лори Глазе таъкидлашича, ташкилот амалдаги талабларга риоя қилган ҳолда, қарор қабул қилишдаги кечикишларни камайтириш ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш учун уларни мослаштирмоқда. Бу ёндашув лойиҳани белгиланган қисқа муддатларда якунлаш имконини беради.
Миссиянинг тезкор амалга оширилиши мавжуд техник базадан фойдаланиш билан боғлиқ. Платформа сифатида Гатевай ой станцияси учун яратилаётган Повер анд Proпульсион Элемент (ППE) модули танланган. Шунингдек, ядровий қисм учун АҚШ Энергетика вазирлиги (Департмент оф Энергй) томонидан ишлаб чиқилган тадқиқот реакторлари лойиҳаларидан фойдаланилади. Қурилма реакторни асосий қисмдан ажратиб турувчи узун ферма ва иссиқликни чиқариб юборувчи йирик радиаторлар билан жиҳозланади.
СР-1 Фреэдом миссияси доирасида Марсга SkyФалл аппарати ҳам етказилади. Ушбу тизим сайёра атмосферасига кириб, Ингенуитй конструкциясига асосланган учта кичик вертолётни ишга туширади. NASA янги ишланмалар ҳажмини минималлаштириб, Персеверансе миссиясида синовдан ўтган технологиялардан максимал даражада фойдаланишни мақсад қилган.
Лойиҳа қиймати ҳозирча расман очиқланмаган. СР-1 Фреэдом 2027-молия йили учун бюджет сўровига киритилмаган бўлса-да, уни молиялаштириш мавжуд маблағларни, жумладан, Гатевай дастури учун ажратилган бюджетнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.





























Изоҳлар 0
…