Астрономлар АБ Ауригае атрофидаги протопланетар диск айланишини илк бор кузатишди

Астрономлар илк бор АБ Ауригае ёш юлдузи атрофидаги протопланетар дискнинг айланишини бевосита кузатишга муваффақ бўлишди. Франция Миллий илмий тадқиқот маркази (КНRS) ва Бордо университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган ушбу ишда Чили ҳудудидаги ЭСО Европа жанубий обсерваториясининг "Жуда катта телескопи"га ўрнатилган СПҲEРE (Спектро-Polarиметрик Ҳигҳ-контраст Эхопланет РEсеарч) юқори контрастли инфрақизил асбобидан фойдаланилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Proтопланетар дисклар — бу ёш юлдузлар атрофидаги газ ва чангдан иборат айланувчи булутлар бўлиб, уларда сайёралар шаклланади. АБ Ауригае атрофидаги диск узоқ вақтдан бери бундай жараёнларни ўрганиш учун энг муҳим "лаборатория" ҳисобланади. Янги кузатувлар дискнинг умумий айланиши тортишиш қонунларига мос келишини тасдиқлади, бироқ айрим ҳудудларда модданинг ҳаракати кутилганидан фарқ қилиши аниқланди. Бундай аномалиялар шаклланиш жараёнидаги массив объектлар — протопланеталарнинг таъсири билан боғланмоқда.
СПҲEРE асбоби чанг зарраларининг инфрақизил нурланишини қайд этиш орқали диск тузилмасининг ҳаракатини кузатиш имконини берди. Бу маълумотлар Ҳуббле космик телескопи ва АЛМА (Атакама Ларге Миллиметер/субмиллиметер Аррай) ерусти радиотелескоплари томонидан аввалроқ олинган натижаларни тўлдиради. АБ Ауригае — тахминан 4–5 миллион ёшдаги ёш ўзгарувчан юлдуз бўлиб, у ҳозирда сайёралар тизими шаклланишининг дастлабки босқичида турибди.
Аввалги кузатувлар дискда камида битта шаклланаётган газ гиганти — АБ Ауригае б объекти мавжудлигини кўрсатган эди. У юлдуздан 93 астрономик бирлик масофада жойлашган ва массаси Юпитердан 9 баравар катта бўлиши мумкин. Ҳуббле телескопи йиллар давомида унинг орбита бўйлаб ҳаракатини кузатиб, объектнинг сайёра эканлигини тасдиқлади. Шунингдек, дискда бошқа сайёралар шаклланиши мумкин бўлган қўшимча зич ҳудудлар ва спирал тузилмалар ҳам аниқланган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, СПҲEРE таҳлиллари модда фаол равишда тўпланаётган аккреция зоналарини ҳам очиб берди. Диск юзасидаги соялар ва бир жинсли бўлмаган ҳаракатлар яширин объектлар ёки зич чанг булутлари борлигидан далолат беради. Ушбу кашфиёт сайёралар тизими шаклланишининг классик моделларидан кўра мураккаброқ динамикага эга эканлигини исботламоқда.





























Изоҳлар 0
…