ChatGPT тарихидаги энг йирик янгиланиш: Чат-бот супер-иловага айланади

1 дақиқа ўқиш308
ChatGPT тарихидаги энг йирик янгиланиш: Чат-бот супер-иловага айланади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • OpenAI компанияси ChatGPT ишга туширилганидан буён тарихидаги энг йирик янгиланишни амалга ошириб, уни сунъий интеллект агенти функсияларига эга супер-иловага айлантиришни режалаштирмоқда.
  • Финансиал Тимес нашрининг хабар беришича, янги стратегия фойдаланувчи номидан чипталарни банд қилиш, иш жадвалини ташкил этиш ва дастурлаш каби амалий вазифаларни мустақил бажарадиган интеллектуал ёрдамчи яратишни кўзда тутади.

OpenAI компанияси ChatGPT ишга туширилганидан буён энг йирик янгиланишни тайёрламоқда. Финансиал Times нашрининг ўнлаб собиқ ва амалдаги ходимларга таяниб хабар беришича, компания ChatGPT'ни оддий чат-ботдан AI-агент функцияларига эга тўлақонли супер-иловага айлантиришни мақсад қилган. Ушбу янги стратегия фойдаланувчи билан шунчаки мулоқот қилишдан воз кечиб, унинг номидан турли вазифаларни мустақил бажарадиган интеллектуал ёрдамчи яратишни кўзда тутади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги тизим нафақат саволларга жавоб беради, балки чипталарни банд қилиш, иш жадвалини ташкил этиш, дастурлаш ва кундалик юмушларда ёрдам бериш каби амалий ҳаракатларни амалга оширади. Янгиланишнинг асосий элементларидан бири Кодех платформаси билан янада яқинроқ интеграция бўлади. Шунингдек, OpenAI тасвирлар генерацияси ва экотизим ичидаги учинчи томон иловаларини фаолроқ тарғиб қилишни режалаштирмоқда.

Дастлабки ўзгаришлар яқин ҳафталарда жорий этила бошлайди. Сайт ва мобил иловаларда фойдаланувчиларни қўшимча функцияларга йўналтирувчи янги интерфейс элементлари пайдо бўлади. Келажакда OpenAI моделлари фойдаланувчининг ниятини алоҳида воситаларни танламасдан туриб, мустақил равишда аниқлай олиши кутилмоқда. Компания ходимларидан бирининг сўзларига кўра, сунъий интеллект келажаги анъанавий чат-ботларда эмас, айнан агентларда мужассам.

ChatGPT'нинг бундай кенг кўламли трансформацияси OpenAI компаниясининг биржага чиқиш (IPO) режалари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, OpenAI бозордаги қиймати қарийб 730 миллиард долларга баҳоланиб, дунёдаги энг қиммат технологик стартаплардан бирига айланган. Компания ичида эса анъанавий чат форматининг даври тугагани ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ янграмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?