OpenAI янги “супер илова” устида ишламоқда

OpenAI яқин ҳафталарда ChatGPT'нинг янгиланган версиясини тақдим этишни режалаштирмоқда. Финансиал Times нашрининг хабар беришича, ушбу янгиланиш дастурлаш воситалари ва сунъий интеллект агентларини ўз ичига олган ҳақиқий “супер илова”га айланади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компаниянинг асосий мақсади Anthropic каби рақобатчилар билан курашда устунликка эришиш, айниқса, бизнес мижозлар сегментида ўз ўрнини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, OpenAI IPO (акцияларни оммавий жойлаштириш) олдидан даромадлилик даражасини оширишни кўзламоқда. Бу бепул фойдаланувчиларни пуллик маҳсулотларга, хусусан, Кодех дастурлаш воситасига йўналтиришни англатади.
OpenAI'нинг юқори лавозимли ходимларидан бири вазиятни изоҳлар экан, “Чат ўлди” дея таъкидлаган. Компаниянинг асосий маҳсулот ва платформалар бўлими раҳбари Тибаулт Соттиаухнинг сўзларига кўра, жамоа фойдаланувчининг шахсий ва иш ҳаётидаги барча масалаларда ёрдам бера оладиган шахсий агент устида ишламоқда.
OpenAI'нинг “супер илова” яратиш амбициялари ҳақида ўтган йилдан бери хабарлар тарқалмоқда. Март ойида Те Валл Стреэт Жоурнал ушбу режалар компания стратегиясида катта бурилиш эканини ёзган эди. Эндиликда OpenAI раҳбарияти Sora видео генератори каби “иккинчи даражали лойиҳалардан” воз кечиб, бор эътиборни асосий экотизимга қаратмоқда.





























Изоҳлар 0
…