Сайёрамиздаги энг йирик олтин кон Ўзбекистонда экани маълум бўлди

Сайёрамиздаги энг йирик очиқ олтин кони қаерда жойлашганини биласизми?
Қизилқум саҳроси бағрида жойлашган машҳур Мурунтов очиқ олтин кони нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё кончилик саноатидаги ноёб ва бетакрор иншоотлардан бири ҳисобланади.
Ушбу кон ўзининг улкан захиралари ва кенг кўламли қазиб олиш ишлари билан халқаро даражада тан олинган. Мурунтов кони йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам муҳим ўрин тутиб келмоқда.
Қизилқумнинг чексиз саҳролари бағрида жойлашган бу мўъжиза табиат ва инсон меҳнатининг уйғунлигини намоён этади. У нафақат иқтисодий аҳамиятга эга, балки кончилик соҳасидаги энг йирик лойиҳалардан бири сифатида ҳам эътироф этилган.
Бугунги кунда Мурунтов кони дунёдаги энг йирик очиқ олтин конларидан бири сифатида ўз мавқеини сақлаб келмоқда.





























Изоҳлар 0
…