Коинотга саёҳат нархи маълум қилинди: Бир киши учун 2 миллиард рубл

Коинотга саёҳат нархи маълум қилинди: Бир киши учун 2 миллиард рубл
Аудио версияси

Коинотга туристик парвозни амалга ошириш нархи тахминан 2 миллиард рублни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Баканов VK Видео платформасига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бакановнинг тушунтиришича, бундай парвоз нархи бевосита ракетанинг таннархи ва миссия иштирокчилари сонига боғлиқ. Шу билан бирга, хавфсизлик нуқтаи назаридан кема бортида вазиятни назорат қила оладиган ва туристларга ёрдам берадиган камида икки нафар профессионал мутахассис бўлиши шарт.

“Бу ҳозирча қиммат лойиҳа. Нарх ракета қийматининг иштирокчилар сонига бўлинган қисмига тенг. Шунинг учун у тахминан икки миллиард рубл атрофида бўлади”, — дея таъкидлади давлат корпорацияси раҳбари.

Шунингдек, “Роскосмос” коинот туризми тушунчасига нафақат орбитага чиқишни, балки соҳа корхоналарига ташриф буюришни ҳам киритмоқда. Бакановнинг сўзларига кўра, ҳатто двигател синовларини бевосита кузатиш ҳам туристларда унутилмас таассурот қолдириши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар