Сохта DDR5 хотираларини оригиналидан ажратиш қийинлашмоқда

Сохта DDR5 хотираларини оригиналидан ажратиш қийинлашмоқда

Хитойнинг савдо майдончаларида Г.Скилл ва В-Колор брендлари остида ишлаб чиқарилган сохта DDR5 оператив хотира модуллари оммавий равишда пайдо бўлди. Компутех 2024 кўргазмасида компания вакиллари ушбу муаммо бозорга жиддий таътсир кўрсатаётганини ва контрафакт маҳсулотларни оригиналидан ажратиш тобора мураккаблашиб бораётганини маълум қилишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги авлод сохта модулларининг асосий хусусияти шундаки, улар Г.Скилл ва В-Колор ечимларига визуал жиҳатдан айнан ўхшаш бўлган босма платалардан фойдаланмоқда. Шунингдек, фирибгарлар радиаторлар ва ҳатто РGB ёритиш тизимларини ҳам юқори аниқликда нусхалашга муваффақ бўлишган. Илгари сохта хотираларни пластик ёки шиша толали “фейк” чиплар орқали осонгина аниқлаш мумкин эди.

В-Колор компанияси Хитойда арзон нархларда сотилаётган нусхалар бўйича мижозлардан кўплаб шикоятлар тушаётганини билдирди. Ҳозирча сохта модулларда айнан қайси чиплар ишлатилаётгани номаълум, чунки оригинал В-Колор маҳсулотлари фақат СК ҳйних чипларида чиқарилади. Компания таҳлил ўтказиш учун ҳали сохта намуналарни қўшига киритмаган.

Г.Скилл вакиллари ҳам ушбу муаммони тасдиқлаб, контрафакт маҳсулотлар бозорда кўп йиллардан бери мавжудлигини таъкидлашди. Компания мутахассислари қимматбаҳо оператив хотира сотиб олаётганда фирибгарлик қурбонига айланмаслик учун фақат расмий ҳамкорлар ва ишончли сотувчиларга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар