Wildberries ўз меҳмонхоналарида буюртма бериш пунктларини очади

Wildberries ўз меҳмонхоналарида буюртма бериш пунктларини очади

Wildberries компанияси Россияда барпо этилаётган ўзининг WB Травел меҳмонхоналарида буюртмаларни бериш пунктларини (ПВЗ) жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ПМEФ-2026 доирасида РВБ гуруҳи бош ижрочи директори Роберт Мирзоян маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — мижозлар учун таътил вақтида ҳам одатий харид қилиш сценарийсини сақлаб қолишдир. Эндиликда сайёҳлар зарур маҳсулотларни тўғридан-тўғри меҳмонхонанинг ўзига буюртма қилишлари ва уларни ўша ерда қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.

Ҳозирда Wildberries ушбу моделни WB Травел концепцияси доирасида Россия ҳудудида синовдан ўтказиш ниятида. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бу хизмат дам олувчилар учун қўшимча қулайлик яратади ва платформанинг экотизимини янада кенгайтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Wildberries компанияси “AliExpress Россия” улушини сотиб олиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Компания логистика ва чакана савдо соҳасидаги ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Wildberries ўз меҳмонхоналарида буюртма бериш пунктларини очади – Zamin.uz, 06.06.2026