Ҳиндистон Россиядан 200 тагача Ил-114-300 ва СЖ-100 самолётларини сотиб олиши мумкин

Ҳиндистон авиакомпаниялари Россиянинг янги авлод Ил-114-300 ва СЖ-100 самолётларини харид қилишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) раҳбари Вадим Бадеха ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Россия ушбу ҳаво кемаларини Вингс Индиа кўргазмасида намойиш этганидан сўнг, Ҳиндистон томони ҳар иккала моделга бўлган эҳтиёжини тасдиқлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, гап 100 тадан 200 тагача самолёт етказиб бериш ҳақида бормоқда. Бадеха Ҳиндистон бозорида бундай турдаги машиналарга талаб жуда юқори эканини таъкидлади.
Шунингдек, ОАК ва Ҳиндистоннинг ҲАЛ компанияси ўртасида СЖ-100 самолётларини лицензия асосида Ҳиндистон ҳудудида йиғиш бўйича келишув имзоланган. Мутахассисларнинг фикрича, биринчи "Супержет" ишлаб чиқарилиши тахминан уч йилдан сўнг бошланиши мумкин. Ҳиндистон ва унга қўшни давлатлар бозори умумий ҳисобда 200–300 та самолётга эҳтиёж сезмоқда.
Бундан ташқари, ОАК Ҳиндистоннинг Фламинго Аэроспасе хусусий компанияси билан олтита Ил-114-300 самолётини етказиб бериш бўйича дастлабки шартномани имзолади. Россия томони Ил-114-300 моделини ҳам Ҳиндистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.





























Изоҳлар 0
…