Жуд Беллингем Ливерпулга ўтадими? Робби Фаулер трансфер ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш461
Жуд Беллингем Ливерпулга ўтадими? Робби Фаулер трансфер ҳақида гапирди

Ливерпул афсонаси Робби Фаулер Англия терма жамоаси юлдузи Жуд Беллингем келажакда Мерсисайд клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳозирда Реал Мадрид шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли ярим ҳимоячи Испаниядаги саргузаштлари якунлангач, Англия Премер-лигасига қайтишни исташи мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Беллингэм ўз фаолиятини Бирмингҳам Ситй академиясида бошлаб, 16 ёшидаёқ асосий жамоада дебют қилган эди. 2020-йилда у Боруссия Дортмунд сафига ўтиб, у ерда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этди. 2023-йилда эса 103 миллион евро эвазига Реал Мадрид билан шартнома имзолади ва қисқа вақт ичида "Олтин тўп"га номзодлар қаторига кирди.

Сўнгги икки мавсумда жароҳатлар унинг ўсишига бироз тўсқинлик қилди ва Англия терма жамоасида Морган Рогерц каби футболчилар томонидан рақобат кучайди. Шунга қарамай, Беллингэм Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Робби Фаулер ГОАЛ нашрига берган интервюсида шундай деди: "Мен Ливерпул мухлиси сифатида энг яхши футболчиларни Энфилдда кўришни хоҳлайман. Ҳозирда у дунёнинг энг буюк клубларидан бири Реал Мадридда ўйнамоқда, шунинг учун яқин орада Премер-лигага қайтишни истамаса керак. Аммо 3-5 йилдан кейин бу трансфер амалга ошса, ҳайрон қолмайман".

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?