ҚР-код ва биометрия: Max мессенжерида контактсиз тўлов хизмати ишга тушади

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (СПХИФ) доирасида янги тўлов сервисининг ишга туширилиши бўйича муҳим келишув имзоланди. Миллий тўлов карталари тизими (МТКТ) ва Max мессенжери харидларни контактсиз амалга ошириш имконини берувчи воситани яратишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги хизмат мессенжер ичидаги мини-илова кўринишида амалга оширилади. Бу фойдаланувчиларга жисмоний банк карталари ёки нақд пулларсиз товар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш имконини беради. Транзакцияни амалга ошириш учун иловада шахсий QR-код яратиш ва уни кассада кўрсатиш кифоя қилади.
Барча операциялар Тезкор тўловлар тизими (ТТТ) орқали амалга оширилади ва ҳар икки компаниянинг хавфсизлик протоколлари билан ҳимояланади. Хизматдан фойдаланиш учун қўшимча равишда фойдаланувчи биометрияси орқали тасдиқлаш талаб этилади.
МТКТ бош директори Дмитрий Дубининнинг таъкидлашича, келажакда фойдаланувчилар банк ҳисоб рақамларини боғлаб, “юз орқали” тўлов қилишлари ва махсус имтиёзларга эга бўлишлари мумкин бўлади. Max раҳбари Фарит Хуснояровнинг сўзларига кўра, ушбу ҳамкорлик пул ўтказмаларини хабар юбориш каби осон жараёнга айлантиради.
Аввалроқ VK ва МТКТ ҳамкорлигида Max платформасида Тезкор тўловлар тизими синовдан ўтказилган эди. Кейинчалик бир қатор банк мижозлари миллий мессенжер орқали бир-бирларига пул ўтказиш имкониятига эга бўлишди.





























Изоҳлар 0
…