Россия операторлари айрим хизматларни VPNъсиз очишни муҳокама қилмоқда

Россия операторлари айрим хизматларни VPNъсиз очишни муҳокама қилмоқда

Россиянинг «Билайн» ва Т2 алоқа операторлари ҳукумат билан мамлакат қонунчилигини бузмайдиган VPN-сервислар учун чекловларни юmsҳатиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «ВимпелКом» («Билайн» бренди) бош директори Сергей Анохин маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Анохиннинг сўзларига кўра, гап рухсат этилган VPN-сервисларнинг расмий федерал рўйхатини тузиш ҳақида эмас, балки ҳозирда Россияда фақат VPN орқали ишлаётган айрим ресурсларга киришни очиш механизми ҳақида бормоқда. Улар орасида нейротармоқлар ва кўнгилочар платформалар, жумладан, бозорни тарк этган, бироқ қонунни бузмайдиган хизматлар бор.

«Билайн» раҳбари ушбу модел бир нечта идоралар билан муҳокама қилинаётгани ва ғоя қўллаб-қувватланганини таъкидлади. Мазкур функцияни яқин вақт ичида айрим тариф режаларига киритиш режалаштирилмоқда. Бунда фойдаланувчидан алоҳида илова ўрнатиш ёки VPN'ни қўлда ёқиш талаб этилмайди — тизим тарифнинг бир қисми сифатида автоматик ишлайди.

Т2 оператори ҳам ушбу ташаббус устида барча йирик алоқа операторлари иш олиб бораётганини тасдиқлади. Компания абонентлар учун чекловлар оқибатларини минималлаштиришдан манфаатдор эканини билдирди. Ҳозирда кўплаб фойдаланувчилар ChatGPT ва бошқа халқаро технологик платформалардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар