ITEР лойиҳаси жадвалдан ўзиб кетди: Дунёдаги энг йирик термоядро реактори

Халқаро экспериментал термоядро реактори (ITEР) қурилиши белгиланган графикдан олти ойга ўзиб кетмоқда. Бу ҳақда лойиҳа раҳбари Piетро Барабасчи маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2023-йилдан бошлаб лойиҳа устидаги ишлар суръати амалда икки бараварга ошган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Агар илгари битта сектор модулини йиғиш учун тахминан бир ярим йил вақт сарфланган бўлса, ҳозирда ҳар олти ойда иккита шундай модулни йиғиш имконияти пайдо бўлди. 2025-йилда бажарилган ишлар ҳажми 2023-йилгача бўлган ҳар қандай йилдагига қараганда икки баравардан кўпроқни ташкил этди.
Барабасчи эришилган ушбу натижани лойиҳа учун тарихий босқич деб атади ва ITEР ғояси дастлаб профессор Велихов томонидан таклиф этилганини таъкидлади. Мазкур технология келажакда инсониятни чексиз ва тоза энергия билан таъминлаши кутилаётган "сунъий қуёш" вазифасини ўтайди.
Аввалроқ ITEР реакторининг оғирлиги 330 тонна бўлган магнити муваффақиятли равишда -269 даража Цельсий ишчи ҳароратигача совитилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ютуқ термоядровий синтез жараёнини бошлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.





























Изоҳлар 0
…