Apple Пҳотос иловаси янги сунъий интеллект функциялари билан бойитилди

Apple душанба куни бўлиб ўтган WWDC 2026 конференциясида Пҳотос иловаси учун Apple Intelligence технологиясига асосланган бир қатор янги функцияларни эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар сунъий интеллект ёрдамида суратларни таҳрирлашда янада кенгроқ имкониятларга эга бўладилар. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги тақдим этилган спатиал “Рефраме” функцияси тасвирларнинг композициясини ўзгартиришга хизмат қилади. Масалан, агар суратга олиш вақтида кадрда ортиқча белгилар қолиб кетган бўлса ёки симметрия бузилган бўлса, ушбу восита муаммони бартараф этади. Фойдаланувчилар суратни шунчаки суриш орқали унинг перспективасини худди камерани бошқа нуқтага кўчиргандек ўзгартиришлари мумкин.
Таҳрирлаш жараёнида сурат четларида пайдо бўладиган бўшлиқларни Apple генератив моделлари автоматик равишда тўлдиради. Бунда тизим фақатгина перспектива ўзгариши натижасида ҳосил бўлган бўш жойларни тўлдириб, тасвирнинг асл саҳнага мос ва табиий қолишини таъминлайди.
Шунингдек, “Эхтенд” воситаси ёрдамида тасвирни кенгайтириш, обектларга кўпроқ жой ажратиш ёки муҳим деталларни қирқиб ташламасдан уфқ чизиғини тўғрилаш мумкин. Фойдаланувчилар бармоқлари билан масштабни кичрайтириш орқали саҳнага янги элементлар қўшиш имконига эга бўладилар.
Илованинг машҳур “Клеануп” воситаси ҳам янгиланди. Эндиликда генератив AI ёрдамида суратдаги халақит берувчи обектларни ўчириш янада сифатли ва реалистик кўринишга келди. Фойдаланувчилар ўчирмоқчи бўлган нарсаларини шунчаки белгилашлари ёки устига босишлари кифоя. Ушбу барча янгиланишлар жорий йил давомида Apple Intelligence доирасида тақдим этилади.





























Изоҳлар 0
…