WWDC 2026: Apple Intelligence, iOS 27 ва Siri учун янги давр

Apple компаниясининг навбатдаги WWDC 2026 конференцияси Apple Парк қароргоҳида старт олди. Бу йилги тадбир бир неча сабабларга кўра тарихий аҳамиятга эга. Биринчидан, бу Tim Cook учун компания раҳбари сифатидаги сўнгги чиқиш бўлди — у 1-сентябрдан бошқарувни Джон Тернусга топширишини эълон қилган. Иккинчидан, Apple ўзининг Siri овозли ёрдамчиси ва сунъий интеллект имкониятларини тубдан янгилаш орқали Google ва бошқа рақобатчилар билан пойгада етакчиликни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Тадбирнинг асосий янгилиги Siri ёрдамчисининг Google Gemini технологияси асосида қайта ишланиши бўлди. Эндиликда Siri янада ақлли, мулоқотга киришувчан ва визуал интеллект билан интеграциялашган ҳолда алоҳида илова кўринишида ҳам тақдим этилади. Apple вице-президенти Краиг Fedеригҳи сунъий интеллект даврида ҳам махфийлик масаласи муҳокама қилинмаслигини ва фойдаланувчи маълумотлари фақат сўровларни бажариш учун ишлатилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Дастурий таъминот йўналишида iOS 27 тақдим этилди. Янги операцион тизим iPhone 11 ва ундан кейинги барча моделларда ишлаши маълум қилинди. Apple муҳандисларининг сўзларига кўра, тизим унумдорлиги сезиларли даражада ошган: расмлар 70 фоиз тезроқ юкланади, АирДроп орқали маълумот узатиш 80 фоизга тезлашган. Шунингдек, Лиқуид Гласс дизайн концепцияси янгиланиб, фойдаланувчиларга интерфейс элементларини ўз хоҳишига кўра мослаштириш учун кенгроқ имкониятлар берилди.
Ота-оналар назорати бўйича ҳам муҳим янгиликлар эълон қилинди. Янги воситалар ёрдамида ота-оналар фарзандларининг кимга қўнғироқ қилиши, қайси илова ва сайтлардан фойдаланишини тўлиқ назорат қила оладилар. 13 ёшдан кичик болалар учун "Аск то Бровсе" ва "Аск то Буй" функциялари автоматик тарзда фаоллаштирилади. Шунингдек, iOS, iPadOS ва macOS тизимларида қидирув механизми бутунлай қайта кўриб чиқилиб, фойдаланувчи қурилмасидаги исталган маълумотни топиш жараёни янада осонлаштирилди.





























Изоҳлар 0
…