23:00 / 20.07.2022
1 622

Бир ҳафта ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган инсон организмида қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Бир ҳафта ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган инсон организмида қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Фото: «pexels.com»
Ҳар куни ижтимоий тармоқларда ўтириш қулай — юлдуз ва яқинлар ҳаётидан барча янгиликларни дарҳол билиб олиш мумкин. Шу билан бирга, янги хабарлар кўпинча сиздан ташқари ҳаммани завқланаётгандек кўрсатади. The Voice Mag нашри аган инсон ҳафта давомида ижтимоий тармоқдан фойдаланмаса, унинг организмида нима рўй бериши ҳақида тўхталиб ўтди.

Британиялик олимлар фикри

Одамлар доимо ижтимоий тармоқларнинг хавфлилиги ҳақида гапиради: уларнинг психикага салбий таъсирини тасдиқловчи кўплаб илмий ишлар мавжуд. Аммо британиялик олимлар — Жеффри Ламберт, Жорж Барнстейбл, Элеанора Минтер, Жемайма Купер ва Десмонд Макюань масалани бошқа томондан кўриб чиқишга қарор қилди.

Тадқиқот натижалари Cyberпсйчологй, Беҳавиор анд Соcиал Networkинг журналида 2022 йил май ойида чоп этилган. Унда 18 ёшдан 72 ёшгача бўлган 308 нафар фуқаро иштирок этди. Бу одамларнинг барчаси доимий равишда ижтимоий тармоқларга кирган, аммо тажриба давомида уларнинг ярми иловалардан фойдаланиш вақтини имкон қадар қисқартириши керак эди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бата Жеффри Ламбертнинг маълум қилишича, олимлар ижтимоий тармоқлар кўпчилик учун ҳаётнинг ажралмас қисми эканини тушунди ва улардан бутунлай воз кечиш ҳақиқатга тўғри келмайди.

Танаффус олдидан барча иштирокчилар ўзини қандай ҳис қилаётганини аниқловчи синовдан ўтказилди, бу, хусусан, уларнинг тушкунлик даражасини ва депрессияга мойиллигини кўрсатди. «Биз виртуал ҳаётдан танаффус қилиш инсон руҳиятига фойда келтирадими ёки йўқлигини билмоқчи эдик», — деб тушунтирди Жеффри Ламберт.

Тажриба натижалари

Экранларни ўчиришдан сўнг аниқ бўлган биринчи нарса, иштирокчилар ҳафтасига тўққиз соат бўш вақтга эга бўлди. Ўйлаб кўринг — бу инглиз тили дарсларининг тўққиз академик соати, олтита бир ярим соатлик амалиёт ёки қўшимча тунги уйқу дегани. Бу вақт кўп ҳолларда афсуски, қизиғи йўқ одамларнинг ҳаётини томоша қилишга сарфланади.

Такрорий синовлар натижасида, шунингдек, ижтимоий тармоқларга киришни тўхтатган одамларда тушкунлик камроқ бўлгани, депрессияга мойиллиги пасайганлиги ва ўзининг ҳолати сезиларли даражада яхшилангани маълум бўлди.

Олимлар тажрибани давом эттириш ниятида: энди улар узоқроқ муддатли «детокс» одамларга қандай таъсир қилишини аниқламоқчи. Маълум бўлганидек, ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш шарт эмас ва ҳатто қисқа танаффус ҳам ҳаётни яхши томонга ўзгартириш учун етарли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бир ҳафта ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган инсон организмида қандай ўзгаришлар содир бўлади?