
“Барселона” жамоаси футболчиси Ламине Ямал “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг рақиб мухлисларининг муносабати ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, мухлисларнинг ҳуштакбозлиги — унинг майдондаги муҳим ўрнини англатади.
“Агар рақиб мухлислар менга ҳуштак чалса, бу уларнинг менинг муҳим футболчи эканимни билишларидан далолат. Агар мен оддий футболчи бўлганимда, улар бу ишни қилмасди”, — деди Ямал учрашувдан кейинги суҳбатда.
У бундай ҳолатларни салбий қабул қилмайди, аксинча, буни рағбат сифатида қабул қилади. “Майдондаги ҳар бир ҳаракатим мухлислар эътиборида эканлигини ҳис қиламан. Бу менга янада яхшироқ ўйнашга туртки бўлади”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Брюгге” ўртасидаги ўйин қизғин кураш шароитида ўтди. Ямалнинг ўйиндаги фаол иштироки ва самарали ҳаракатлари мухлислар томонидан ҳам турлича баҳоланди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.