date

Роналду: “Мен бу даражада машҳур бўлишни хоҳламаганман”

Роналду: “Мен бу даражада машҳур бўлишни хоҳламаганман”

Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду ўзининг шуҳрати ҳақида гапирар экан, машҳурлик унга ёқмаслигини тан олди. У бу ҳақда британиялик журналист Пирс Морганнинг интервюсида сўз юритди.

Роналду сўзларига кўра, у энди ҳеч қаерда танилмасдан юриш имконига эга эмас. “20 йил олдин ҳа, мени танимайдиган жойлар бор эди. Аммо ҳозир бундай жой қолмади”, — деди у. Футболчи бу ҳолат унга ёқмаслигини ҳам очиқ айтди: “Бу зерикарли, мен бундай даражада машҳур бўлишни истамаганман”.

Интервю давомида журналист ундан: “Агар сен барча муваффақиятларга эришсанг, лекин шуҳратинг бўлмаса, бунга рози бўлармидинг?” деб сўради. Роналду эса: “Албатта, 100 фоиз рози бўлардим. Мен машҳур бўлишни эмас, фақат муваффақиятни хоҳлаганман”, — дея жавоб берди.

Роналду болаликдан футбол орқали катта ютуқларга эришишни орзу қилганини, бироқ шуҳратнинг ҳаддан ташқари ошиб кетиши унга ёқмаслигини таъкидлади. “Мен юлдуз бўлишимни билганман, лекин бу даражада машҳур бўлишни ҳеч қачон истамаганман”, — деди футболчи.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: “Мен бу даражада машҳур бўлишни хоҳламаганман”