
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Месси билан боғлиқ режаларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янгиланган "Камп Ноу" стадионининг очилиш учрашуви Мессига бағишланган ўйин бўлиши керак.
"Бу ажойиб воқеа бўларди — тўлиқ стадионда Месси шарафига ўйин ўтказиш орқали "Камп Ноу"ни очиш. Мен буни амалга оширишдан мамнун бўлардим", — деди Лапорта.
Ушбу фикрларни журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Маълумки, Лионель Месси "Барселона"ни 2020/2021 йилги мавсум якунида тарк этган эди.
Ўша пайтда клуб молиявий муаммолар туфайли аргентиналик футболчига янги шартнома таклиф қила олмаган. Ҳозирда Месси АҚШнинг "Интер Майами" клубида фаолиятини давом эттирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар