date

Янги Тошкент: икки Парижга тенг ҳудуд, рекорд фаввора ва илк кўчишлар

Янги Тошкент: икки Парижга тенг ҳудуд, рекорд фаввора ва илк кўчишлар

Янги Тошкент лойиҳаси ҳажми жиҳатдан дунёнинг йирик шаҳарларига тенг бўлади. Бу ҳақда қурилиш саноатига бағишланган халқаро конференцияда Business Consulting Group компанияси директори Павел Золотарёв маълум қилди. Унинг айтишича, Янги Тошкентнинг умумий майдони Ню-Ёркдаги Манхеттен ёки иккита Париж шаҳри билан тенг бўлади.

Золотарёв, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида Янги Тошкент сингари яна 8 та янги шаҳар барпо этилиши режалаштирилганини таъкидлади. Уларнинг қурилиши 10–20 йил ичида якунланади.

Янги Тошкентда дунёдаги энг баланд фавворалардан бири қурилиши ҳам режалаштирилган. 232 метр баландликдаги бу фаввора шу йил август ойида ишга туширилади.

Шаҳар қурилиши жадаллик билан давом этмоқда ва илк аҳоли гуруҳлари 2026 йил декабрь ойида янги шаҳарга кўчиб ўтиши мумкин. Дастлабки босқичда оғир ҳаётий вазиятга тушганлар ҳамда давлат муассасаларида ишловчилар жойлаштирилади, дейди “Янги Тошкент” дирекцияси вакили Азизбек Омонов.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги Тошкент: икки Парижга тенг ҳудуд, рекорд фаввора ва илк кўчишлар