Президент Шавкат Мирзиёев янги тарихий лойиҳаларга старт берди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев янги тарихий лойиҳаларга старт берди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қиймати 1 миллиард долларлик еттита муҳим обектни ишга туширди ва қиймати 2,5 миллиард долларлик ўнта янги лойиҳага старт берди.
  • Ушбу лойиҳалар орасида «Шарқ баҳори» турар жой мажмуаси, тригенерация стансияси, «Янги Тошкент»
  • 1-сон нимстансияси, мактаб, Савдо-саноат палатасининг янги биноси ва «Соҳил боғи» бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тарихидаги энг йирик шаҳарсозлик ташаббуси бўлган Янги Тошкент ҳудудида қад ростлаган муҳим иншоотларни тантанали равишда ишга тушириш ҳамда навбатдаги истиқболли лойиҳаларнинг қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Уч йил муқаддам пойдевори қўйилган мазкур инновацион шаҳар хавфсиз ва экологик «яшил» мезонлар асосида жадал қад кўтармоқда. Ҳудуднинг биринчи босқичи доирасида замонавий технологик ечимларга таянган 50 миллиард долларлик улкан дастурларни рўёбга чиқариш кўзда тутилган бўлиб, ўтган даврда 2 миллиард долларлик ҳажмдаги қурилиш ишлари муваффақиятли якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев янги тарихий лойиҳаларга старт берди (видео)

Биринчи босқич: Фойдаланишга топширилган 7 та йирик объект

Бугунги маросимда умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этган еттита муҳим объект расман иш бошлади:

  • «Шарқ баҳори» турар жой мажмуаси: Мажмуанинг биринчи босқичи доирасида қарийб 7 мингта замонавий хонадон ўз эгаларига топширишга тайёр ҳолга келтирилди;

  • Ноёб тригенерация станцияси: Туркиянинг «МИМСАН» компанияси билан ҳамкорликда 73 миллион долларлик сармоя эвазига қурилган мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 100 минг хонадонни марказлашган тарзда иситиш, совитиш ва электр энергияси билан таъминлайди;

  • Энергия хавфсизлиги: Хитойнинг «Ҳаоченг Индустрй Груп Лимитед» иштирокида барпо этилган «Янги Тошкент» 1-сон нимстанцияси ва юқори кучланишли электр тармоқлари лойиҳаси 95 миллион долларни ташкил этди;

  • Ижтимоий ва маданий инфратузилма: 2 минг ўринли замонавий умумтаълим мактаби, Савдо-саноат палатасининг янги биноси ҳамда дарё қирғоғи бўйлаб 10 километрлик пиёдалар ва велосипед йўлакларига эга «Соҳил боғи» аҳоли ихтиёрига берилди;

  • Муҳандислик тармоқлари: 18 километр сифатли автомобиль йўли, 13 километр оқова сув (канализация) ҳамда 4,5 километр ичимлик сув тармоқлари тўлиқ ётқизилди.

Президент Шавкат Мирзиёев янги тарихий лойиҳаларга старт берди (видео)

Навбатдаги босқич: 2,5 миллиард долларлик 10 та янги лойиҳа

Маросимда хорижий давлатлар — Хитой, Туркия, БАА ва Финляндия сармоядорлари иштирокида қиймати 2,5 миллиард долларлик яна ўнта кўламли ташаббус қурилишига расман старт берилди:

  • «Деэп Теч парк» ва ярим ўтказгичлар: Юқори технологияли маҳсулотлар ва микрочиплар ишлаб чиқаришга қаратилган мазкур саноат паркини бошлаш учун 320 миллион доллар йўналтирилмоқда (келгусида умумий қиймати 1,7 миллиард долларлик лойиҳалар жамланади);

  • Экологик ечимлар: Финляндиянинг «МариМатиc» компанияси чиқиндиларни пневматик йиғиш ва қайта ишлаб «яшил» электр олиш тизимини йўлга қўяди, уйлар томига эса 20 мегаваттлик қуёш панеллари ўрнатилади;

  • «Метрополис» бизнес-сити: 818 минг квадрат метр майдонни эгалловчи бизнес марказида офис, меҳмонхона ва турар жойлар қад ростлайди (500 минг кв.м қисми бевосита тадбиркорлик зонаси бўлиб, 1,5 мингта доимий иш ўрни яратилади);

  • Турар жой ва тиббиёт: «Силк City», «Мавж» ва «Маржон» яшаш мажмуалари ҳамда замонавий 120 ўринли Янги Тошкент марказий шифохонаси қурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев янги тарихий лойиҳаларга старт берди (видео)

Пойтахт билан боғланиш ва транспорт тугуни

Янги шаҳарнинг эски шаҳар маркази билан алоқасини таъминлаш мақсадида Темур Малик кўчаси ва 4Р12 трассаси ўртасида йирик кўприк, йўл ўтказгич ҳамда 10 километрлик янги автомобиль йўли қурилади. Шунингдек, метро бекатлари билан интеграциялашган замонавий ер ости автотураргоҳлари барпо этилади.

Келгусида Янги Тошкент ҳудудида 2 минг гектар яшил майдон, 500 гектар истироҳат боғлари ҳамда экологик меъёрлар асосида 150 миллион квадрат метрлик турар ва нотурар бинолар қурилиши режалаштирилган бўлиб, у минтақанинг энг йирик инновацион ва маданий марказига айланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар