date

11 февралда кучли ёмғир ва қор кутилмоқда

11 февралда кучли ёмғир ва қор кутилмоқда

“Ўзгидромет” 11 февраль куни учун навбатдаги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, чоршанба куни республика бўйлаб ҳаво беқарор тус олиб, айрим ҳудудларда ёмғир кучайиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши, шамол эса баъзи вилоятларда тезлигини ошириши кутилмоқда.

Тошкент шаҳри

Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзан кучлилашади. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8–10° илиқ атрофида сақланади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳудудда ҳаво ўзгарувчан: кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим нуқталарда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8–13° совуқ, кундузи 1–6° совуқ бўлади.

Хоразм вилояти

Кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво беқарор бўлади: ёмғир ёғади, чўл ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат асосан кечаси-кундузи 5–10° илиқ, чўл ҳудудларда эса кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Бу ҳудудларда ҳам ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи нуқталарда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Жанубда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучлилашиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Водийда ҳаво ўзгарувчан бўлади: ёмғир ёғади, айрим нуқталарда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7° илиқ, кундузи 7–12° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудлар

Бу ерларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида кузатилади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи нуқталарда 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ–3° илиқ атрофида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 11 февралда кучли ёмғир ва қор кутилмоқда