Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсиши прогноз қилинган. Кундузи ҳаво ҳарорати 35–37 даража бўлади.
Қолган ҳудудларда ҳам об-ҳаво асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…