Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси давомида асосан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўрсаткичлари мавсум учун хос бўлган иқлим меъёри атрофида сақланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Синоптиклар маълумотига кўра, ҳафта бошида республика ҳудудида кечалари ҳаво ҳарорати 5–10 даража, кундуз кунлари эса 20–25 даража илиқ бўлади.

Ҳафта охирига бориб, ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Кечалари 3–8 даража, кундуз кунлари 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Шунингдек, Тошкентда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Жорий йилнинг 19-20 октябрида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 23-25 даражани ташкил этади, 21-22 октябрда 20-22 даражагача пасаяди. Эртага, 20 октябрга ўтар кечаси ҳарорат 10-12 даража илиқ атрофида бўлади, бироқ жорий йилнинг 22 октябрига келиб, 6-8 даража илиққача пасаяди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар